Расман: "Манчестер Сити" Чемпионлар Лигасида ўйнайди. CAS апелляцияни қабул қилди

Alisher
13 июл 2020, 13:55
Спорт арбитраж суди (CAS) "Манчестер Сити"нинг еврокубокларда иштирок этиши борасида ижобий ҳукм чиқарди.

Арбитраж "шаҳарликлар" томонидан берилган апелляцияни қабул қилди.

"Ман Сити" УЕФАнинг февраль ойидаги чиқарган қарорига эътироз билдириб, шикоят ёзган эди.

Энди "шаҳарликлар"нинг келаси мавсумда Чемпионлар Лигасида ўйнаши маълум бўлмоқда. Клуб бу масалани АПЛда муддатидан олдин ҳал қилган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mancity.com