Расман: Лукас Перес Испанияга қайтди

4 июн 2019, 08:26
“Вест Хэм” ҳужумчиси фаолиятини Ла Лигада давом эттирадиган бўлди.

Лукас Перес расман “Алавес” футболчисига айланди. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди. 30 ёшли ҳужумчи клуб билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Перес “Вест Хэм” сафида бир мавсум ҳаракат қилиб, 19 та ўйин ўтказди. У бу ўйинларда 6 та гол уришга муваффақ бўлди.



Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Алавес” расмий сайти