Расман: «Ливерпуль» ван Дейкнинг трансферини эълон қилди

Narzulla Saydullayev
28 дек 2017, 08:29
«Ливерпуль» «Саутгемптон» ҳимоячиси Виргил ван Дейкни сотиб олганини эълон қилди.

Голландия терма жамоаси аъзоси янги клубига 1 январь куни қўшилади. Ван Дейк «Ливерпуль» сафида «4-рақам»да ўйнайди.

Олдинроқ футболчи Ливерпуль шаҳри клубига 75 миллион фунт эвазига ўтиши маълум қилинганди. Шу тариқа, у футбол тарихидаги энг қиммат ҳимоячига айланди.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: liverpoolfc.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›