

"Ливерпуль" жамоаси Трент Александр-Арнольд билан шартномани 2024 йилга қадар узайтиришга эришди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.
20 ёшли англиялик ҳимоячи жамоа сафидаги деюбт учрашувини 2016 йили октябрда ўтказган эди. Ўшандан бери Арнольд 67 ўйинда иштирок этиб, 4 марта рақиб дарвозасини ишғол этди.



