

Парижликлар ярим ҳимоячиси Жан-Кевин Огюстен немис клуби билан 5 йиллик шартнома тузди. Бу ҳақда "Лейпциг" расмий сайти эълон қилди.
Огюстен сўнгги мавсум ПСЖ сафида Франция чемпионатининг 9та учрашувида майдонга тушиб, 1та гол урди ва 2та голли пас берди.


