Расман: ЛаЛига клуби "Порту" ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди

31 июл 2019, 00:40
"Осасуна" жамоаси фойдали трансферни амалга оширди.

Ўз вақтида (2011-2014 йиллар) "Атлетико" сафида ёрқин ўйин кўрсатган Адриан Лопес эркин агент сифатида "Порту"дан "Осасуна" клубига йўл олди. 

Унинг келаси мавсум ёзига қадар ЛаЛигада фаолият олиб бориши аниқ. 31 ёшли испаниялик  ўтган мавсум Португалия чемпионатида 11 та ўйинда 1 та гол урди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: osasuna.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›