Расман: ЛаЛига клуби "Ливерпуль" ҳимоячисини текинга қўлга киритди
09 июл 2019 22:15
Янгиликлар
Расман: ЛаЛига клуби "Ливерпуль" ҳимоячисини текинга қўлга киритди
«Ливерпуль»да фаолият олиб борган чап қанот ҳимоячиси Альберто Морено клуб билан шартномаси якунлангани боис, жорий ёзда эркин агент мақомига ўтганди.
Футболчи бугун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтганидан сўнг, расман «Вильярреал» аъзоси сифатида эълон қилинди. Морено ва испан жамоаси ўртасидаги шартномага эса эртага имзо чекилиши режалаштирилган. Шундан сўнг, у янги клуби билан мавсумолди йиғинларида қатнашади. Қайд этилишича, томонлар беш йиллик келишувга эришган.
Аввалроқ, испаниялик 27 ёшли футболчи ЛаЛиганинг бошқа бир жамоаси «Севилья» сафида (2011-2014 йиллар) ҳам ҳаракат қилганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар