Расман! Коло Туре “Селтик” аъзосига айланди

Aslanov Jasurbek
24 июл 2016, 23:30
“Арсенал”, “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” жамоаларининг собиқ ҳимоячиси Коло Туре расман Шотландиянинг “Селтик” клуби аъзосига айланди.


35 ёшли кот-д'ивуарлик ҳимоячи жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар берди. Турени “Селтик” аъзосига айланишида бош мураббий Брендан Рожерснинг роли катта бўлди. Сабаби, шимолий ирландиялик мутахассис “Ливерпул”ни бошқарганида Туре айнан унинг қўли остида тўп сурган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com