Расман: Кевин-Принс Боатенг А Серия клубига ўтди

Alisher
31 июл 2019, 17:35
"Сассуоло" ярим ҳимоячиси Кевин-Принс Боатенг фаолиятини "Фиорентина" клубида давом эттиради.

Бу ҳақда флоренцияликлар расмий сайти хабар тарқатди. Футболчининг трансфер нархи 1 миллион еврога баҳоланмоқда.

32 ёшли Боатенг фаолиятини "Герта"да бошлаган ва шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади.

Ярим ҳимоячи "Сассуоло"га қадар "Герта", "Тоттенхэм", "Боруссия" (Дортмунд), "Портсмут", "Женоа", "Милан", "Шальке 04", "Лас-Палмас", "Айнтрахт" ва "Барселона" клубларида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/acffiorentina