Расман: Жоржо Кьеллини "Ювентус" билан шартномасини узайтирди

Aslanov Jasurbek
3 авг 2021, 00:15
Жоржо Кьеллини "Юве"да қолади.

"Ювентус" клуби футболчи билан шартномасини узайтирганини расман эълон қилди. Келишув 2023 йил ёзига қадар давом этади.

Жоржо Турин гранди таркибида 2005 йилдан бери ҳаракат қилади.

Футболчи ўтган мавсум А Серия доирасидаги 17та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: www.juventus.com