

Сабаби, бироз аввал ЎФФ кейинги йил Олий лигада 12та жамоа иштирок этишини расман эълон қилди. Унга кўра, кейинги мавсум биринчи лигадан фақат ғолиб бўлган клуб юқори лигага чиқади.
Бу ҳақда ЎФФ қарори ҳақидаги ахборотда шундай дейилган: "2018 йилги 12 та жамоадан иборат 3 даврали тизим иштирокчиларини аниқлашда 2017 йилги футбол мавсуми ҳамда 2018 йилги мавсумга футбол клубларини лицензиялаш якунлари асос бўлиб хизмат қиладиган бўлди. Натижада, 2018 йилги мусобақада 2017 йилда 1–11 ўринларни эгаллаган 11 жамоага Биринчи лига мусобақаларида ғолиби бўлган футбол клуби қўшиладиган бўлди".




