Расман: Германия Футбол Иттифоки Лёвга ишонч билдирди

30 ноя 2020, 21:05
Бугун Германия Футбол Иттифоқи томонидан ўтказилган конференцияда мамлакат бош жамоасининг муваффақиятсизликлари ва бош мураббий масаласига муҳокама қилинган.

Йоахим Лёв билан Испанияга қарши ўйиндаги шармандали мағлубият (0:6) ҳамда унинг кейинги режалари тўғрисида суҳбатлашилган. Шундан кейин ГФИ 60 ёшли мутахассис амалга ошираётган терма жамоани янгилаш йўлини қўллаб-қувватлаган ва унга ишонч билдирган.

Бироз аввал Кристиан Фальк хабар берганидек, Йоахим Лёв энг камида 2021 йилнинг ёзида ўтказиладиган қитъа чемпионатининг охирига қадар жамоа бошқарувида қолади. 

Ўхшаш янгиликлар


Манба: dfb.de