Расман: Генрих Мхитарян 7-рақамни олиши мумкин эмас

Tolibjon Qosimov
2 фев 2018
Қишки трансфер ойнасида арманистонлик Генрих Мхитарян МЮдан "Арсенал"га ўтди.

Мики "тўпчилар" сафида 7-рақамни олди ва ҳатто АПЛда шу рақамда майдонга тушишга ҳам улгурди.

Мхитарян УЕФА қоидаларига кўра Европа лигасида 7-рақамни ололмайди. Чунки, жорий мавсум мусобақанинг гуруҳ босқичида Алексис Санчес лондонликлар сафида шу рақамда тўп тепган. Шу сабаб, Генрих Европа лигасида 77-рақамни танлади.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: twitter.com/Arsenal