Расман: “Галатасарой” “Наполи” тарихидаги энг яхши тўпурарни ва “Арсенал” ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олди

Eldor Akmurzayev
7 авг 2022, 09:50
Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.

Унга кўра, “Наполи”ни эркин агент сифатида тарк этган Дрис Мертенс “Галатасарой” аъзосига айланди. 35 ёшли Мертенс 148 та гол билан неаполликлар тарихидаги энг яхши тўпурар саналади.

Шунингдек, турк гранди “Арсенал” ярим ҳимоячиси Лукас Торрейрани ҳам ўз сафига қўшиб олди. 26 ёшли хавбек ўтган мавсумни ижара асосида “Фиорентина”да ўтказди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/GalatasaraySK

Сўнгги янгиликлар

Барча ›