Расман: Франциянинг қуйи дивизионларида мавсум муддатидан олдин якунланди

Eldor Akmurzayev
16 апр 2020, 20:25
Коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият туфайли Франция футбол федерацияси 4-дивизион ҳамда ундан пастки лигаларни муддатидан олдин якунлашга қарор қилди.

Чемпионат натижалари эса жамоаларнинг жадвалда эгаллаб турган ўрнига қараб аниқланади.

Ушбу қарор туфайли “Бастия” 3-дивизонга кўтарилди. Жамоа уч йил олдин банкрот бўлганини эълон қилиб, қуйи лигаларга тушиб кетганди.

Лига 1 ҳамда Лига 2 номаълум муддатга тўхтатиб қўйилган. Улар бўйича якуний қарор эса ҳозирча қабул қилинмади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport24

Сўнгги янгиликлар

Барча ›