

55 ёшли мутахассис клуб тақдим қилган 2023 йил ёзигача бўлган шартномага имзо чекди. Флик 2019 йил июлида жамоанинг собиқ устози Нико Ковачнинг ёрдамчиси сифатида клубда иш бошлаганди. Ноябрь ойида эса у вақтинчалик бош мураббий бўлганди.
25 турдан кейин "Бавария" Бундеслига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. 2-ўриндаги Дортмунднинг "Боруссия"си эса 4 очкога ортда қолдирилмоқда.



