Расман: Эдин Жеко “Рома” билан шартномасини узайтирди

17 авг 2019, 08:40
Эдин Рим клубида қоладиган бўлди.

Босниялик ҳужумчи янги келишувга кўра, римликлар сафида 2022 йилга қадар тўп суради. Аввалроқ футболчининг “Интер”га ўтиши ҳақида хабарлар берилганди.

Жеко 2016 йилдан бери “Бўрилар” шарафини ҳимоя қилади. У ўтган мавсум Рим клуби сафида 40 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: “Рома“ расмий сайти

Сўнгги янгиликлар

Барча ›