Расман: Довбик - "Рома" футболчиси

Mirjalol Normatov
2 авг 2024, 22:37
Ҳужумчи Артём Довбик "Жирона"дан "Рома"га ўтди.

Бугун Рим клуби 27 ёшли украиналик билан шартнома тузилганини маълум қилди.

Олдинроқ Довбик "Рома"га ўтиш учун ЛаЛига клубининг 1,5 млн евролик таклифига рад жавобини бергани борасида маълумотлар тарқаганди. "Жирона" ушбу трансфердан 34 млн евро ишлаб олади ва навбатдаги трансфернинг 10 фоиз улушига эга бўлади.

Артём "Рома"да 11-рақамда ҳаракат қилади ва клуб тарихидаги илк украиналик футболчига айланади.

Ўтган мавсумда форвард ЛаЛиганинг 36 ўйинида 24 гол ва 8 ассист қайд этиб, Испания чемпионати тўпурари бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal