Расман: Ди Франческо - "Сампдория" бош мураббийи

Alisher
22 июн 2019
Эусебио Ди Франческо "Сампдория" бош мураббийи этиб тайинланди.

"Сампдория"нинг олдинги бош мураббийи Марко Жампаоло бўлган эди. У яқинда "Милан"ни қабул қилиб олди.

Ди Франческо Генуя клуби билан 2022 йил ёзигача амал қиладиган шартномага имзо чекди.

Унинг сўнгги иш жойи "Рома" бўлган эди. У А Серияда "Лечче" ва "Сассуоло" клубларида ҳам ишлаган.



AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/sampdoria