UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  6 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди Янгиликлар

Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

Бугун Ўзбекистон Профессионал футбол лигасида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциациясидан Равшан Эрматов, Аваз Максумов, Шоакрам Исроилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирлигидан Ойбек Касимов иштирок этди.

Йиғилишда бош директор сифатида фаолият юритиб келган Омон Ғофуровнинг ташкилот раҳбарлигидан бўшаш тўғрисида ариза ёзганидан сўнг Профессионал футбол лигасига янги раҳбар тайинлаш масаласи кўрилди.

ЎзПФЛ Уставигакўра, ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси аъзолари ташкилот бош директорини тасдиқлаши лозим. Шундан келиб чиқиб, ЎзПФЛ бош директори лавозимига футбол соҳасида узоқ йиллар мобайнида фаолият олиб бориб тажриба тўплаган Даврон Гайратович Шакурбанов номзоди тавсия этилди.

Йиғилишда иштирок этган ЎФА вице-президенти вазифасини вақтинча бажарувчи Равшан Эрматов Профессионал футбол лигасининг миллий футболимиздаги энг муҳим бўғинлардан бири эканини таъкидлаб, ЎзПФЛнинг олдинги раҳбариятига миннатдорчилик билдирди ва ушбу масъулиятли даврда иш бошлаётган янги раҳбарга омад тилади. ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси қарорига қадар Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. 

Даврон Шакурбанов 1972 йил таваллуд топган. Маълумоти – олий.  Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Турли йилларда Тошкент шаҳар футбол федерациясида масъул котиб, шунингдек, “Бунёдкор” клубида техник ва спорт директори лавозимларида фаолият олиб борган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ CHAMPIONAT.ASIA сайти айнан Даврон Шакурбанов ушбу лавозимда иш бошлаши ҳақида хабар қилганди. 



Рейтинг: -69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика