Расман: Дани Ольмо – "Барселона" футболчиси!
		
		09 авг 2024 18:41
        Янгиликлар	
	 
				 
				Расман: Дани Ольмо – "Барселона" футболчиси!
"Барселона" йирик трансферни эълон қилди – Дани Ольмо қайтди.
			"Барселона" ўзининг расмий сайти орқали катта трансферни эълон қилди. Каталония клуби "Лейпциг"дан ярим ҳимоячи Дани Ольмони сотиб олди. 26 ёшли футболчи олти мавсум – 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган меҳнат шартномасини имзолади. Трансфер учун 60 млн евродан кўпроқ тўланган.
Дани Ольмо "Барселона" академиясида 7 йил ҳаракат қилган. 2014 йилда Загребнинг "Динамо"сига йўл олган.
Испаниялик хавбек 2020 йилнинг январь ойи охиридан бери "Лейпциг" сафида тўп тепиб келаётганди.
"Барселона" янги мавсумдаги илк расмий ўйинини 17 август, шанба куни "Валенсия"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар