Расман: "Челси" ярим ҳимоячиси келаси мавсумни ҳам "Аталанта" сафида ўтказади

4 июл 2019, 00:11
"Аталанта" клуби Марио Пашалич билан ижара муддатини яна бир йилга узайтирди.

Бу ҳақда бергамоликлар расмий сайти хабар тарқатди. "Челси" ва "Аталанта" жамоалари Марио ижарада 2020 йил 30 июнга қадар Италия клубида ўйнашини келишиб олишган.

Ўтган мавсум 24 ёшли Пашалич "Аталанта" либосида барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказди ва 8 та гол урди. 


Ўхшаш янгиликлар


Манба: atalanta.it

Сўнгги янгиликлар

Барча ›