Расман: Бенитес "Эвертон"дан кетди

Sherzod Nurmatov
16 янв 2022
"Эвертон" устози Рафаэль Бенитес истеъфога чиқарилди.

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар қилди.

"Жамоага 2021 йилнинг июнида келган Бенитес АПЛ доирасидаги "Норвич"га қарши ўйиндан сўнг (1:2) ишдан бўшатилди. 

Тез орада янги мураббий номи эълон қилинади", – дейилади расмий хабарда.

"Норвич"дан қабул қилиб олинган мағлубият "Эвертон" учун АПЛ ушбу мавсумдаги ўн иккинчиси бўлди. "Ирислар" мусобақа жадвалида 15-ўринни эгаллаб туришибди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: evertonfc.com