

Каталонияликлар ҳимоячиси Матеу Морей фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди.
У дортмундликлар билан 2024 йил июнга қадар бўлган шартномага имзо чекди.
19 ёшли футболчи шу пайтга қадар "кўк-анорранглилар"нинг ёшлар жамоасида ҳаракат қилаётган эди.
Матеу фаолиятини ўзининг она шахрида, яъни "Мальорка" клубида бошлаган. 2015 йилда эса "Барселона" клубига бориб қўшилган эди.




