Расман: "Арсенал" футболчиси А Серия жамоасига кўчиб ўтди

Mirjalol Normatov
17 авг 2018, 22:10
"Арсенал" матбуот хизмати ҳужумчи Жоэль Кэмпбелл "Фрозиноне" аъзосига айланганини маълум қилди.

Трансфер нархи маълум қилинмаган. 26 ёшли костарикалик Италия жамоаси билан 2021 йилга қадар шартнома имзолади.

Жоэль 2011 йилда "Арсенал"га борган ва шу вақтдан буён у "Лорьян", икки марта "Бетис", "Олимпиакос", "Вильярреал" ва "Спортинг"га ижарага берилган. У "канонирлар" таркибида 40 учрашувда майдонга тушиб, 4 гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/arsenalfc