UZ

Сўнгги янгиликлар

09:18"Шерлар" ови омадли келган, Каннаваро ўйинни стадиондан кузатган "Пахтакор" - "Қизилқум" учрашувидан галерея  4 08:57Суперлига. Бугун Абрамов vs Кападзе дуэли ва яна 2 та ўйин бор  5 08:35Суперлига старти "Сўғдиёна"га омадсиз келишда давом этади  0 08:04"Андижон" кетма-кет тўртинчи бор мавсумни мағлубиятсиз бошлади  3 07:00 Суперлига. "Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0  2 02:57АПЛ. Сенсация: Аутсайдер "Вулверхэмптон" 3-ўриндаги "Астон Вилла"ни мағлубиятга учратди  11 01:59Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" 5та, "Ал Иттиҳод"да 1та гол уриб, ғалабага эришди  0 00:55Кэррик: "Магуайр МЮ учун керак"  1 00:33Акмал Рустамов: "Пахтакор"нинг омади келди"  2 00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  7 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  53 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  35 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   3 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  15

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи! Янгиликлар

Расман: Александр Крестинин — “Бунёдкор” бош мураббийи!

Мутахассис дастлабки фикрлари билан ўртоқлашди.

Қирғизистон миллий терма жамоасини 2019 йилги Осиё Кубогида нимчорак финалга олиб чиққан россиялик мутахассис – Александр Крестинин “Бунёдкор” жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди.

Тайинловдан сўнг “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиққан Александр Сергеевич ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бунёдкор”дек ўз анъаналарига, қадриятларига эга клубдан бўлган таклифни фахр билан қабул қилдим. Чунки бу каби жамоаларда бош мураббий бўлиб фаолият юритиш ҳар қандай мутахассис учун шараф. Шу боис музокараларимиз узоққа чўзилгани йўқ.

Жамоа ҳозир турнир жадвалида қуйи поғоналарда эканлигидан хабарим бор. Вазиятни ўрганиб чиқдим, ҳолат кўнгилдагидек эмас. Вазиятни яхши томонга ўзгартириш керак, бу албатта биздан меҳнатни талаб қилади. Мен ва ёрдамчиларимга бундай ҳолат бегона эмас, кўникмамиз бор.

Ҳозиргина жамоанинг ўқув-машғулот базаси ва “Бунёдкор” академияси билан яқиндан танишиб чиқдим. Бемалол айта оламанки, ҳамма клублар ҳам бундай шароитларга эга эмас.  Шундай экан, натижалар ҳам максимум даражада яратиб берилган шароитлар мос бўлиши лозим", деди мураббий.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика