Рашидовда 35, Суюновда 19, Турғунбоев эса 0

14 апр 2021, 16:00
Бугун Тошкентнинг "Пахтакор" клуби Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичидаги иштирокини бошлайди.

Бугун футбол. "Пахтакор" ОЧЛ-2021даги юришини бошлайди    

Шу муносабат билан "Пахтакор" футболчиларининг ОЧЛдаги статистикасига тўхталишга қарор қилдик. 

"Шерлар" сафидаги энг тажрибали ўйинчи Сардор Рашидов ҳисобланади. У Осиё Чемпионлар Лигасида турли клублар сафида 35 та ўйин ўтказиб, 8 та гол уришга улгурган. Турнирда Анзур Исмоилов 34, Шерзод Аъзамов 30, Егор Кримец эса 25 та учрашув ўтказган.

Тошкент вақти билан 20:00 да бошланадиган учрашувуда "Пахтакор"нинг 9 нафар футболчиси ОЧЛдаги дебютини нигонлаши мумкин. Булар: Азиз Исақов, Марлен Чобанов, Шаҳзод Азмиддинов, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Азиз Турғунбоев, Диёр Холматов, Шерзод Темиров, Аббос Файзуллаев, Пўлатхўжа Холдорхонов.

Тўлиқ статистика билан қуйида танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар
Элдор Суюнов - 19та ўйин, -21та гол
Санжар Қувватов - 17та ўйин, -19та гол
Азиз Исақов - 0
Ҳимоячилар
Шерзод Аъзамов - 30та ўйин, 1та гол
Ҳожиакбар Алижонов - 14та ўйин, 1та гол
Егор Кримец - 25та ўйин, 2та гол
Анзур Исмоилов - 34та ўйин
Марлен Чобанов - 0
Шаҳзод Азмиддинов - 0
Иброҳимҳалил Йўлдошев - 0
Фарруҳ Сайфиев - 22та ўйин, 1та гол
Ярим ҳимоячилар
Сардор Собирхўжаев - 19та ўйин
Аброр Исмоилов - 4та ўйин
Шароф Муҳиддинов - 9та ўйин, 1та гол
Сардор Рашидов - 35 ўйин, 8 гол
Азиз Турғунбоев - 0
Драган Черан - 21та ўйин, 6та гол
Ҳумоюнмирзо Иминов - 1та ўйин
Диёр Холматов - 0
Шерзод Темиров - 0
Аббос Файзуллаев - 0
Ҳожимат Эркинов - 1та ўйин
Ҳужумчилар
Эрен Дердийок - 5та ўйин, 1та гол
Пўлатхўжа Холдорхонов - 0

Нарзулла тайёрлади

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›