UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Рашид Ғофуров: "Йигитларни таний олмадим. Ҳакамлик ҳақида гапиришни истамайман ҳам" Янгиликлар

Рашид Ғофуров: "Йигитларни таний олмадим. Ҳакамлик ҳақида гапиришни истамайман ҳам"

Про-лига 12-туридан ўрин олган "Арал" - "Навбаҳор-фарм" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рашид Ғофуров матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Албатта, "Арал" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун йигитларни таний олмадим. Узоқ йўл, чарчоқ каби холатлар баҳона бўлмаслиги керак. Агар "Қўқон-1912" билан ўртоқлик учрашувидаги каби ҳаракат қилганимизда ҳам бугун ғалаба қозона олардик деб ўйлайман. Бу ерга келиб ютиб кетган жамоалар ҳам бор. "Арал" иштиёқ борасида устундек кўринди ва ҳақли ғалабага эришди.

- Ҳакамлик ҳақида нималарни айта оласиз?

- Ҳакамлик ҳақида гапириш менинг ваколатимга кирмайди. Уларнинг ишини назорат қиладиганлар бор, ўзлари баҳо беришсин. Ҳар кимнинг ўз виждонига ҳавола, ҳакамлик ҳақида гапиришни истамайман ҳам.

- Жамоалар ўртасидаги ўйинларда дуранг натижалар қайд этилаётганди. Бугунги ҳисоб кутилмаган бўлдими?

- Ҳа, бугунгача "Арал" билан ўйинларда дуранг натижалар қайд этилаётган эди. Бу жамоа билан икки мавсумдан буён тўқнаш келаётгандик. Бугун бизда ёш йигитларнинг ҳисобига ютиб кетамиз деб ўйлагандим, якун бундай бўлмади.

- Давралар оралиғидаги трансферлардан кўнглингиз тўлдими?

- Бизда Про-лига чемпиони бўлиб Суперлигага чиқиш вазифаси йўқ. Жамоа таркибида кўзга кўринган футболчиларни катта клубларга етказиб берамиз. Албатта, "Навбаҳор"нинг ўзидан ортса. Ҳозир таркибни асосан ўзимиздан, маҳаллий футболчилардан шакллантирганмиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика