UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23 - 3:1 (матнли трансляция)  41 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  1 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  4 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  8 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   19 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  6 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0

Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди" Янгиликлар

Рангник: "Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди"

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник АПЛнинг 15-турида "Кристал Пэлас"га қарши ўйин ҳақида фикр билдирди (1:0).

"Жамоанинг ўйинидан жуда мамнунман, айниқса дастлабки ярим соатда ажойиб ўйин намойиш этдик. Бизга иккинчи гол етишмади.

Ўйинни назорат қилдик, яхши ҳимояландик ва энг муҳими дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолдик. Биз айнан тўп ўтказмаслик устида ишлашимиз керак.

Биз бор-йўғи битта машғулот ўтказдик, лекин мен ҳайратда қолдим: жамоа кутганимдан ҳам яхшироқ ўйин намойиш этди. Биз ташаббусни ўзимизда сақлашга ҳаракат қилдик ва сўнгги беш дақиқани ҳисобга олмаганда, рақибимизни дарвозамиздан узоқлаштиришга ҳаракат қилдик.

Марказда икки ҳужумчи билан ўйнашни хоҳлардик. Айтганча, Роналдунинг тўпсиз ҳаракатлари мени ҳайратда қолдирди!

Фреднинг голига келсак, ёрдамчимдан у ҳақиқатан ҳам ўнг оёғи билан зарба бердими ёки йўқлигини сўрадим. Мен у фақат чап оёғи билан тепиши мумкин деб ўйлардим. Ундан миннатдорман", — деди немис мураббийи.

Рейтинг: +29   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика