Рангник Роналду кубок учрашувини нега ўтказиб юборганини тушунтирди

Eldor Akmurzayev
11 янв 2022, 09:30
Англия Кубоги 1/32 финалида “Манчестер Юнайтед” 1:0 ҳисобида “Астон Вилла”ни енгиб, кейинги босқичга йўл олди.

“Қизил иблислар” устози Ральф Рангник ҳужумчи Криштиану Роналду нега қайдномадан жой олмаганини айтди.

“Кеча машғулотлар олдидан Криштиану билан гаплашдим. У охирги 1-2 кун ичида ўзида бироз муаммоалар ҳис этаётганини айтди, кичик муаммолар. Якунда эса 120 дақиқа давом этиши мумкин бўлган кубок ўйинида таваккал қилмасликка қарор қилдик”, дейди Рангник.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: sport-express.ru