Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида: "Бу тақдир"

Mirjalol Normatov
15 ноя 2024
Клаудио Раньери "Рома"га қайтиши ҳақида гапирди.

Раньери мавсум якунига қадар жамоани бошқариб туради ва кейинчалик маслаҳатчи бўлиб ишлайди.

"Мураббийлик фаолиятимни якунлагандим. Лекин ўтган 3 ой давомида менга шунақанги кўп таклиф бўлди-ки, АПЛда "Лестер" билан чемпион бўлганимдан кейин ҳам бунчалик таклиф бўлмаганди.

Бироқ ўзим учун кўп айтганман: "Рома"га ёки "Кальяри"га қайтаман. Тақдир менга "Кальяри"даги уйимга, футболчилик ва мураббийлик фаолиятимни бошлаган "Рома"га қайтишимга давъат қилди.

Балки тақдир менга: "Шу ерда бошлагансан, шу ерда тугат", деган бўлиши ҳам мумкин", - деди Раньери.

Бунга қадар Раньери 2009-2011 ҳамда 2019 йилларда "Рома"ни бошқарган. Айни дамда  римликлар А Серия турнир жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: gianlucadimarzio.com