

Лучано Спаллетти шогирдлари Италия чемпионатининг биринчи турида "Сассуоло"га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлишди, 2-турда эса "Торино" билан дуранг қайд этишди (2:2).
"Ҳозир "Интер"да ўтган йилги муаммолар бор. Спаллетти тўғри йўлни топиши керак. "Торино"га қарши баҳснинг биринчи ярми ажойиб ўтди, аммо кейин ҳаммаси ўзгарди.
Модричнинг трансферига оид сериал ҳақида гапирадиган бўлсам, у "Интер"га таъсир қилди. Хорватияликка эътибор қаратган клуб бошқа вариантлар ҳақида унутиб қўйди" - дейди Раньери.



