Раньери Греция терма жамоаси билан шартнома имзолашга яқин

Tolibjon Qosimov
11 июл 2014, 11:19
Италиялик мутахассис Клаудио Раньерининг таькидлашича, тез орада Греция терма жамоаси билан шартнома имзолаши керак.
Мураббий ўтган мавсумни “Монако”да ўтказган.

“Мен шартнома имзолашга жуда яқинман. Баьзи-бир нарсаларни тўғирлаш қолди холос” – дейди Раньери. Италиялик мутахассис Греция терма жамоасида Фернанду Сантушнинг ўрнига келади.
Раньери фаолияти давомида “Монако”, “Интер”, “Рома”, “Ювентус”, “Парма”, “Валенсия”, “Челси” каби клубларга мураббийлик қилган.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.com