

"Marca" хабарига кўра, ҳимоячининг сон соҳаси орқа қисми мушаклари жиддий шикастланган. Шу сабабли у "Вильяреал" ва "Интер"га қарши ўйинларни ўтказиб юборади.
Клубдагилар унинг 1 декабрь куни "Шахтёр"га қарши бўладиган ўйинга қадар сафга қайтишига умид қилмоқда. Бироқ унинг қайтиши вақти ҳали ҳам сўроқ остида турибди.
Рамос Германия термасига қарши ўйинда жароҳат олиб, 42-дақиқада захирага олинганди. У ушбу мавсумда Лалигада 8 ўйинда қатнашиб, 2та гол урди.



