

Мадриднинг "Реал" клуби ўз уйида Мюнхеннинг "Бавария" жамоасини қабул қилади. Ушбу баҳс олдидан "қироллик клуби" сардори Серхио Рамос ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Бугун бўлиб ўтадиган жавоб ўйини биринчисига ўхшаш бўлади. "Бавария" ҳужум қилиши керак, биз эса қарши ҳужумда ўйнашимиз мумкин, бу бизга ёқади. Бугун "Бавария"ни мағлуб этиб ЕЧЛ бош совринини қўлга киритишни истаймиз", - дейди Серхио Рамос




