

"RMC Sport" хабарига кўра, футболчи ўзидан кўпроғини кутишганини яхши тушуниб турибди. Аммо жароҳати сабабли мавсумнинг катта қисмини ўтказиб юборганидан ўзи ҳам мамнун эмас. Шу сабабли у келаси мавсумда ҳам жамоа таркибида қолиб, нималарга қодирлигини исботламоқчи.
Унинг етакчилик қобилиятига клуб мураббийлар штаби ҳам ҳеч қандай шубха билан қараётгани йўқ. Шу сабабли Серхио яқин вақтлар ичида клуб раҳбарияти билан гаплашиб олиб, келаси мавсумда жамоа учун борини беришга ҳаракат қилишини айтиб ўтмоқчи.
36 ёшли ҳимоячининг ПСЖ билан келишуви келаси мавсуми якунигача амал қилади.



