Рамос дастлабки жамоасига қайтмоқчи
16 июн 2023 20:10
Янгиликлар
Рамос дастлабки жамоасига қайтмоқчи
Серхио Рамос профессионал футболчилик фаолиятини бошлаган "Севилья"га қайтмоқчи.
Манбанинг хабарига кўра, испаниялик ҳимоячи ўз хизматини клубга таклиф қилган. Футболчи раҳбарият билан акаси, шунингдек, унга узоқ вақтдан бери таниш бўлган андалусияликлар сардори Хесус Навас воситачилигида боғланган.
"Севилья" ҳозирча Серхиога эҳтимолий ҳамкорлик борасида жавоб қайтармади. 37 ёшли ҳимоячи шартномаси якунланганидан сўнг ПСЖни тарк этиб, эркин агентга айланди.
Рамос "Севилья" тарбияланувчиси ҳисобланади. Марказий мудофаа ўйинчиси 2005 йилнинг ёзига қадар жамоа сафида 45 та ўйин ўтказишга муваффақ бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар