Рамос ўз рекордини янгилади

Aslanov Jasurbek
21 янв 2017
“Реал” сардори Серхио Рамос Испания чемпионатининг 19-турида “Малага”га (2:1) қарши баҳсда иккита гол киритишга эришди.

Шу тариқа 30 ёшли ҳимоячи примеронинг 11 та учрашувида олтита гол урди. Бунгача у чемпионат баҳсларида бутун мавсум мобайнида 5 тадан ортиқ гол киритмаганди. “Малага”га қарши баҳсда у ўзига хос натижасини янгилашга эришди. 




Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta Sports