Рамос Испания чемпионатидаги юбилей ғалабасини қўлга киритди

Aslanov Jasurbek
16 мар 2019, 23:12
ЛаЛиганинг 29-тури доирасидаги “Реал” ва “Сельта” учрашувида (2:0) майдонга тушган "бланкос” сардори чемпионатдаги ўзининг юбилей 300 ғалабасига эришди.

Примьеродаги зафарлар бўйича эса Рамосдан юқори ўринда қуйидаги футболчилар бор:

1. Икер Касильяс – 334та ғалаба;

2. Андони Субисаррета – 333;

3. Лионель Месси – 332;

4. Рауль – 327;

5. Хави – 322;

6-7. Мануэль Санчис ва Андрес Иньеста – 312тадан. 

Маълумот ўрнида, 32 ёшли ҳимоячи 300та ғалабанинг 19тасини "Севилья" либосида, қолган 281тасини эса “қаймоқранглилар” сафида қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Cadena COPE