Рамос "Эйбар"га қарши ўйин пайтида майдонни тарк этди. Нега?

Aslanov Jasurbek
11 мар 2018, 15:26
"Реал" сардори Серхио Рамос "Эйбар"га қарши ЛаЛиганинг 28-тур учрашуви пайтида майдонни тарк этди.

Иккинчи бўлимнинг ўрталарида ҳисоб 1:1 эди ва кутилмаганда ҳимоячи трибуна ости йўлакчасига кириб кетди. Бу вақтда гол содир бўлгани йўқ. 5 дақиқа ўтиб Рамос яна майдонга қайтди ва Роналду ҳисобни 2:1га етказиб, "Қироллик клуби"га ғалабани тақдим этди.

Ўйиндан кейин Серхио Рамос учрашув вақтида ҳожатхонага бориб келганини айтиб берди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sports.ru