

"Мен Давид билан гаплашганим йўқ ва бу борада унинг фикрини билмайман, аммо ҳаёт давом этади. Де Хеа ўз даражасини ушлаб туриши керак, у жаҳоннинг энг яхши посбонларидан бири. Трансферлар жаҳон футболининг бир қисми ҳисобланади. Ҳар бир футболчи яхшироғига интилади ва бу доимо осон бўлмаган.
Давид ёзни қийин ўтказди, чунки у ўзи ва оиласи учун қарор қилиши керак эди. Баъзида бошимиздан шундай дамларни ўтказиб, тўғри хулоса чиқаришни ўрганишимиз лозим" - дейди Рамос.



