Рамос "Ал Насср"нинг қизиқишига қарамай, ПСЖда қолмоқчи

Sherzod Nurmatov
4 мар 2023, 22:10
ПСЖ ҳимоячиси Серхио Рамос "Ал Наср" қизиқаётганига қарамасдан, клуб билан шартномасини узайтирмоқчи.

Бу ҳақда "L'Équipe" нашри хабар бермоқда.

Парижликлар қарор қабул қилишдан олдин мавсум якунида испаниялик футболчининг ўйинига баҳо бермоқчи, бироқ Преснель Кимпембенинг яқинда олган жароҳати вазиятга таъсир қилиши мумкин, у ушбу мавсумда бошқа майдонга тушмайди.

Рамос жорий мавсум 33 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: L'Équipe

Сўнгги янгиликлар

Барча ›