Рамос: "Агар Иньестани Андресиньо деб чақиришганида, у иккита "Олтин тўп" ютган бўлар эди"

Aslanov Jasurbek
26 апр 2018, 12:16
"Реал" ҳимоячиси Серхио Рамос "Барселона" ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста совринлари рўйхатида "Олтин тўп" йўқлиги ҳақида фикр билдирди.

"Агар уни Иньеста эмас, Андресиньо деб чақиришганида, у иккита "Олтин тўп"ни қўлга киритган бўларди" - дейди Рамос.

Олдинроқ, ҳар йил "Олтин тўп" топширадиган France Football нашри Иньеста бу совринни олмагани учун кечирим сўради. Журнал бош муҳаррири Паскаль Фарре ўз бўлимида "Кечирасиз, Андрес" номли мақола эълон қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca