Рамирес жароҳати туфайли Аргентина ва Япония терма жамоаларига қарши ўйнай олмайди

Aslanov Jasurbek
3 окт 2014, 10:33
"Челси" ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Рамирес жароҳати сабаб миллий жамоада Аргентина ва Японияга қарши ўртоқлик учрашувларида иштирок эта олмайди.

Рамирес 21 сентябрь куни бўлиб ўтган "Манчестер Сити"га қарши баҳсда шикастланган эди. Унинг ўрнига терма жамоага "Сан-Паулу" футболчиси Соуза чақирилди.

Бразилия терма жамоаси 11 октябрь куни аргентиналиклар билан, 14 октябрда эса японлар билан ўйнайди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: football.kulichki.net