UZ

Сўнгги янгиликлар

11:59Роналду 2025 йилда Португалия терма жамоаси сафида учта пенальтидан иккитасини ура олмади. Терма жамоа бу ўйинларнинг барчасида ғалаба қозонди  1 11:15Ўзбекистон терма жамоалари йиғини: Қайси клубнинг хиссаси каттароқ?  6 10:45Гёкереш "Арсенал"га ўтиш учун Саудия жамоасининг супер таклифидан воз кечган  1 10:17Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон U-16 термаси Японияга қарши баҳс олиб боради  3 09:52"Ливерпуль" Германия МТЖ аъзоси билан музокараларни бошлади  0 09:25А Сериянинг энг кўп ойлик олувчи футболчиси "Бавария"га текинга ўтиши мумкин  1 08:58"Монако" янги бош мураббийини эълон қилди  0 08:30Ҳайдаров шогирдлари бугун Қозоғистонга қарши майдонга тушади  6 08:02ЖЧ-2026 саралаш. Осиё қитъасида иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди  12 07:35Мессининг бенефисига айланган баҳсда "Интер" йирик ҳисобда ғалаба қозонди  24 02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  9 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  4

Рамазон Мирзаев: "Ғиждувон"да моддий етишмовчиликлар бор" Янгиликлар

Рамазон Мирзаев: "Ғиждувон"да моддий етишмовчиликлар бор"

Про-лига 29-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Ғиждувон" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Рамазон Мирзаев championat.asia сайтига интервью берди.

"Ғиждувон" жамоаси бугун яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Сафарда ўз олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада уддаладик. Бугун жамоамизнинг барча аъзолари ўзларига бўлган ишончни оқлашди.

"Ғиждувон" клубида ҳаммаси мавсум бошидагидек давом этмоқда, жамоамизда фақатгина ёрдамчи мураббий ўзгарди холос.

Жамоамизнинг молиявий имкониятлари бир оз пастроқ, шу боис бизда бугунги учрашувга тўлиқ таркиб билан келишнинг имкони йўқ эди. Шунга қарамай учрашувда ғалаба қозонганимиздан жудаям хурсандман.

Бугунги учрашувни бошқариб борган ҳакамлар гуруҳи ўйинни яхши бошқаришди, уларга раҳмат. Хусусан ташкилотчиларга, назоратчи ҳакамларга, комиссарга, шунингдек мезбон жамоа вакилларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика