Ракитич "Севилья" таркибидаги 200-ўйинини ўтказди
24 авг 2021 11:30
Янгиликлар
Ракитич "Севилья" таркибидаги 200-ўйинини ўтказди
"Севилья" Испания чемпионати 2-тур доирасида "Хетафе" (1:0) меҳмони бўлди.
Ярим ҳимоячи иккинчи бўлим бошида Алехандро Гомеснинг ўрнига майдонга тушди. Бу унинг Андалусия клуби таркибидаги 200-ўйини бўлди.
Хорват ўтган йилнинг сентябрь ойида "Севилья"га "Барселона"дан 1,5 миллион евро эвазига қайтган эди.
33 ёшли футболчи севильяликлар билан 2013/14 йилги мавсумда Европа Лигасида ғалаба қозонган. Ракитич "Севилья" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 46та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар