Ракитич: "Роналду "Реал"ни тарк этса хурсанд бўламан"

Aslanov Jasurbek
11 июн 2018, 16:56
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Реал" бош мураббийи Зинедин Зиданнинг жамоани тарк этиш қарори ҳақида фикр билдирди.

"Зиданнинг кетиши мени ҳайрон қолдирмади. Бироқ у кетиш учун жуда тўғри пайтни танлади, унинг олдида шляпамни ечаман. У "Реал"ни олиб чиққан даража - жуда юқори ва кўпчилик бундай натижаларга эриша олмайди.

Роналдуга тўхталадиган бўлсак, унинг кетишига ишониш қийин. Бироқ футболда ҳаммаси тез ўзгаради ва агар у жамоани тарк этадиган бўлса, тўғрисини айтаман, хурсанд бўламан" - дейди Ракитич.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca