Ракитич: "Модрич ЧЛ финалида 5 та гол уришига, аммо "Реал" мағлуб бўлишига умид қиламан"
Aslanov Jasurbek
21 май 2016, 15:18
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич "Реал"даги ҳамюрти Лука Модричга "Атлетико"га қарши баҳсда гол уришни тилади.
"Тўғрисини айтсам, бу баҳсни кўрмасам керак, чунки ўша вақт оилам билан бўламан. Терма жамоамиз иштирокчиси ва Модричнинг дўсти сифатида Лукага омад тилайман. У финалда 5 та гол уришига, аммо "Реал" мағлуб бўлишига умид қиламан" - дейди Ракитич.