Райцигер: "Аякс" "Милан"ни мағлуб эта олади"

Tolibjon Qosimov
1 окт 2013
"Аякса" ва "Милан" клублари собиқ ҳимоячиси Михаэль Райцигер бугунги ЕЧЛ доирасидаги ўйинга изоҳ берди.
"Аякс" "Милан"ни мағлуб эта олади. "Россонерилар"нинг ПСВ ва "Селтик"ка қарши ўтказган ўйинларидан келиб чиқсак, улар рақибга жуда кўп бўш зоналар тақдим этишмоқда. "Милан", албатта, ҳужумга кўпроқ урғу беради. Италия клуби имкон қадар тезроқ плей-офф масаласини ҳал қилишга уринади.

Аммо "Барселона"дан кейинги иккинчи ўринни "Аякс" эгаллаши мумкин. "Аякс" ва "Милан" ўртасидаги фарқ "Милан" ва "Барселона" ўртасидаги фарқдан кичикроқ, - дейди Райцигер.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: soccer.ru