"Раҳмат, Вишай". "Лестер" футболчилари ғалабани марҳум президент хотирасига бағишлади ФОТО

Mirjalol Normatov
4 ноя 2018, 10:40
"Лестер" футболчилари АПЛнинг 11-тури доирасида сафарда "Кардифф" (1:0) устидан қозонилган ғалабани жамоанинг марҳум президенти Вишай Шривадданапрабхага бағишлашди.

"Раҳмат, Вишай", - деб ёзилганди ўйиндан кейин футболчилар кўтариб турган баннерда.

Таиландлик миллиардер вертолётининг қулаши оқибатида ҳаётдан эрта кўз юмганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: championat.asia